Савобга йўғрилган хайрия тадбир

 “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ҳамда “Меҳрли қўллар” ташкилоти билан биргаликда хайрия тадбирини ташкиллаштирди. Дастлаб “Тансиқбой” маҳалласида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган оила ҳолидан хабар олинди. Сўнгра пойтахтмизнинг Арча кўча маҳалласига ташриф буюрилиб сил касаллигидан хасталанган беморга кимёвий терапия текширувидан ўтиш учун бир миллион сўм берилди ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Келес туманида ногирон фарзанди бор оилага бир ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Хайрия доирасида жами 2 млн. 777 минг сўм тўпланди. Хайрия тадбирига ўз ҳиссасини қўшган ҚХМ факультетининг талабаларига самимий миннатдорчилик билдирамиз.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати