Илмий ишлар

ИЛМИЙ ИШЛАР

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет эллардаги илмий ва илмий-техник нашрларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан 2005-2019 йилларда тайёрланган 11 та илмий маърузалари ва мақолалари Россия ва Қозоғистоннинг илмий нашрларида эълон қилинган. Шу давр мобайнида кафедрада 4 та ўқув қўлланма, 80 тадан ортиқ ўқув-методик кўрсатмалар ва 100 тадан ортиқ илмий маърузалар ва мақолалар чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигинининг 10 та гувоҳномаси олинган.