Тарихи

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси

мудири, доцент в.б.

Амонов Мансур Очилович

Тел.: (998 71) 237 2534

Email: p.machinery@tiiame.uz

 


Тракторлар ва автомобиллар кафедраси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таркибида иш бошлаган дастлабки кафедралардан бири, кафедра 1934 йилда ташкил этилган. Дастлабки йилларда кафедра таркибида 4 та ўқув лабораторияси фаолият кўрсатган. Кейинчалик Трактор ва автомобиллар кафедраси негизида Ички ёнув двигателлари ва Иссиқлик техникаси кафедралари ташкил этилган. 2004 йилда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети Тошкент давлат аграр университетига ўтказилгандан кейин кафедра аъзолари ТДАУнинг Қишлоқ хўжалик машиналари, фойдаланиш ва таъмирлаш ва Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Гидромелиорация ишларини механизациялаш кафедралари таркибига қўшилган. 2017 йил сентябрдан Тракторлар ва автомобиллар кафедраси янгитдан қайта ташкил қилинди. Бугунги кунда кафедрада Трактор ва автомобиллар, Ички ёнув двигателлари, Иссиқлик техникаси ва қишлоқ хўжалигида иссиқликдан фойдаланиш, Термодинамика ва иссиқлик узатиш асослари, Ёнилғи мойлаш материаллари, Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари каби фанлар бўйича дарс машғулотлари олиб борилади. Турли муддатларда Ички ёнув двигателлари, Иссиқлик техникаси кафедраларига Д.Х.Хакимов, А.И.Келдиев, Х.М.Бабаев, Г.Г.Умаров, Трактор ва автомобиллар кафедрасига А.Н.Нинов, В.П.Богданкин, Н.В.Сабликов,П.А.Абдурахмонов, А.А.Каримов, Х.Х.Хайруллаев, А.И.Камилов, О.У.Салимов, И.М.Марупов, З.С.Искандаровлар рахбарлик қилганлар, ҳозирги кундакафедрага М.О.Амонов рахбарлик қилмоқда.

Бугунги кунда кафедрада профессор Г.Г.Умаров, профессор в.б. Имомов Ш.Ж., доцентлар А.И.Камилов, И.М.Марупов, Н.Т.Умиров, И.Р.Нуритов, У.Т.Кузиев, Н.А.Холиқова, катта ўқитувчилар Б.К.Тулаганов, Ш.Х.Абдурахмонов, К.Э.Усманов ассистентлар Э.М.Ғанибоева, Р.Ф.Худойкулов, А.А.Бозорбоев стажер-ўқитувчи М.О.Холбўтаевлар фаолият кўрсатишмоқда.

КафедранингИчки ёнув двигателлари, Трактор ва автомобиллар шассиси тузилиши ва ишлашини, Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асосларини ўргатиш учун жиҳозланган ўқув-амалий машғулот хоналари институтнинг В биносида жойлашган.Трактор ва автомобиллар, Автотрактор двигателларива ёнилғи насосларини синаш, Иссиқлик техникаси ва Ёнилғи мойлаш материаллари лабораториялари Е бинода жойлаштирилган. Лабораторияда тракторни тортиш синови учун жиҳозланганТ-16М трактори, двигател синовини ўтказиш учун жихозланган Д-21, 4ВТ-3.9 двигателлари  мавжуд. Шунингдек бу ерда харакатланувчи макетлар ва қирқимли моделлар ҳам мавжуд.

Институт ўқув тажриба хўжалигидаги талаблар даражасида жихозланган ўқув полигонда талабаларга тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини бошқариш бўйича ўқув амалиёти ўтказилади.Амалиёт даврида ТS-130, МТЗ-80Х, ТТЗ-80.11тракторларидан фойдаланилади.