Ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Трактор ва автомобиллар

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуида ишлатилаётган трактор ва автомобилларнинг вазифаси ва тузилиши, уларнинг механизм ва тизимларининг ишлаши, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари,ички ёнув двигателлари назарияси, хамда трактор ва автомобиллар назарияси асослари ва хисоби бўйича билимлар беради.

2

Мобил энергетика

Қишлоқ ва сув  хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуидаги мобил энергетик воситаларида ишлатиладиган ёнилғи мойлаш материаллари, ички ёнув двигателлари тузилиши ва назарияси, трактор ва автомобилларнинг вазифаси, тузилиши ва назарияси асослари ва хисобини ўргатади.

3

Иссиқлик техникаси

Иссиқлик техникаси ва иссиқликни қишлоқ хўжалигида қўллашнинг асосий тушунчалари, уларнинг назарий асосини ташкил қилувчи техникавий термодинамиканинг асосий қонунлари ва принциплари ўргатилади. Қишлоқ хўжалигида иссиқликдан фойдаланишда ишлатиладиган қурилмалар билан таништирилади

4

Термодинамика ва иссиқлик узатиш асослари

Термодинамика ва иссиқлик узатиш қонунларини, газ ва буғларнинг физик хусусиятларини, иссиқлик энергетика қурилмаларини ишлатиш асосларини, термодинамика қонунларига доир масалаларни ечиш йўлларини ўргатади

5

Ёнилғи-мойлаш материаллари

Нефть маҳсулотлари хақида умумий тушунчалар берилиб, қишлоқ хўжалиги техникаларида фойдаланилаётган ёнилғи мойлаш материалларининг турлари ва  уларнинг физик-механик хоссаларини ўргатади.

6

Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлиги

Йўл харакати қоидалари ва хавфсизлиги бўйича умумий қоидалар, қоидаларда қўлланиладиган асосий тушунча ва атамалар, йўл белгилари, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг вазифалари, йўлларда транспорт воситаларининг харакатланиш қоидалари, йўлларда харакатланиш хавфсизлиги асосларини ўргатади.