Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

Кундузги таълим шаклида

1.

Қишлоқ хўжалиги

машиналари

Қишлоқ хўжалиги машиналари фани тупроққа ишлов берадиган, тупроқни ўғитлайдиган, қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини экадиган, кўчатларини ўтқазадиган, экинларни парвариш қилишда, ўсимликларни зараркунанда касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишида қўлланиладиган, пичан, ем-ҳашак тайёрлаш, ўсимликлар ҳосилини йиғиштириш, дон тозалаш ва саралаш, қуритиш, илдизмева, полиз ва сабзавот экинларини етиштириш, мева етиштиришда қўлланиладиган мелиоратсия ва суғориш ишларида ва бошқа ишларни бажаришда қўлланиладиган техникалар ва жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқаларнинг вазифаси, тузилиши, созланиши, ишга тайёрлаш, технологик иш жараёнлари, машина ва унинг ишчи қисмлари параметрларини аниқлашнинг назарий асослари ҳақида маълумотлар берилган бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари йўналиши талабаларига билим беришга мўлжалланган.

2.

Чорвачиликни механизатсиялаш

Чорвачиликда ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ва унда қўлланиладиган машина ва жиҳозлар тузилиши, ишлаш принципи ва фойдаланиш қоидалари, машиналарни танлаш ва ҳисоблаш, ишлаб чиқариш технологик жараёнларини лойиҳалаш асосларини ўргатади.

3.

Қишлоқ хўжалиги мухандислиги асослари

Қишлоқ хўжалигида мухандислик тизимини қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш соҳасидаги асосий кашфиётларни, хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги техникалари тўғрисида маълумотлар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маъно-мазмунини ўргатади.

4.

Дастлабки қайта ишлаш ва сақлашни механизатсиялаш асослари

Дастлабки қайта ишлаш ва сақлаш технологияси қонуниятлари, ўсимлик ва чорва маҳсулотларини дастлабки қайта ишлаш ва сақлагичлар ҳамда уларда қўлланиладиган машина ва жиҳозлари турлари, ҳисоблаш асослари, қурилмаларни танлаш ва фойдаланиш қоидалари асосларини ўргатади.

5.

Чорвачилик асослари

Чорвачилик ва чорва маҳсулотлари турлари, ҳайвонлар зотлари, паррандаларнинг зот ва кросслари, ҳайвонларнинг келиб чиқиши, чорвачиликда наслчилик иши, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини расион асосида боқиш, расион ва расион тузиш принциплари, ҳайвонларни индивидуал ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари, чорва ҳайвонларини маҳсулдорлиги, сут ва гўшт ишлаб чиқариш технологияси, урчитиш усуллари, чатиштириш усуллари, урчитиш техникаси,; ҳайвонларни ўсиш ва ривожланишига та'сир этувчи омиллар, қишлоқ хўжалик ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш асосларини ўргатади.

6.

Озуқаларни тайёрлаш ва сақлашни механизатсиялаш

Чорвачиликда мустаҳкам озуқа базасини ташкил қилиш, озуқаларни ғамлаш, сақлаш ва тўйимли озуқалар тайёрлаш технологиялари, қўлланиладиган машина ва жиҳозлар турлари, тузилиши, қўлланилиш доираси,  назарияси ва ҳисоблаш асослари, улардан фойдаланиш қоидалари,   конструкцияси ва иш режимларининг муайян шароитлар учун рационал кўрсаткичларини танлаш усулларини ўргатади.

Сиртқи таълим шаклида

7.

Боғдорчилик ва савзовотчилик машиналари

“Боғдорчилик ва сабзавотчилик машиналари” фани бакалаврларга боғдорчилик ва сабзавотчилик ишларини механизатсиялаш, боғдорчилик ва сабзавотчилик машиналари, уларнинг тузилиши, ишлаш жараёни, боғдорчилик ва сабзавотчилик ишлари технологик жараёнларини асослаш усуллари, принциплари, ишларни назорат қилиш, жиҳоз ва қурилмалар ўлчамлари, параметрлари ва иш режимларини аниқлаш, маҳаллий шароитга қараб қурилма ва жиҳозлар ҳамда машиналарни танлаш, уларни ишлатиш ва самарали фойдаланиш бўйича  билимларни ва уларни амалда қўллай билишни ўргатади.

8.

Қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари асослари

“Қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари асослари” фани бакалаврларга тупроққа ишлов берадиган, ўғитлайдиган, уруғларини экадиган, экинларни парвариш қилиш, касаллик ва зараркунандалар ҳамда бегона ўтларга қарши курашишида қўлланиладиган, пичан, ем-ҳашак тайёрлаш, экинлар ҳосилини йиғиштириш, дон тозалаш ва саралаш, полиз ва сабзавот экинлари, мева етиштиришда қўлланиладиган техникалар ва технологиялар-нинг вазифаси, технологик иш жараёнлари, машина ва унинг ишчи қисмлари параметрларини аниқлашнинг назарий асосларини ва уларни амалиётда қўллашни ўргатади.

Магистратута босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Қишлоқ хўжалик машиналарининг назарияси ва ҳисоби

Механизасия воситалари та'сир кўрсатадиган об'ектларнинг физик-механик ва технологик хоссаларини, қишлоқ хўжалик машиналарининг турлари, уларнинг асосий қисмларини тузилиши ва ишлаш жараёнларини, тупроққа асосий ва саёз ишлов бериш, ўғит солиш, ўсимликлар уруғи ва кўчатларини экиш ҳамда парваришлаш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини йиғиб-териб олиш, дастлабки ишлов бериш усуллари ва уларни амалга оширадиган машиналарнинг технологик иш жараёни ва технологик параметрларини аниқлашнинг назарий асосларини, машиналарнинг ва ишчи қисмларининг иш режимларини назарий асослаш, ишлаб чиқиладиган машиналарга қўйиладиган агротехника талабларини ўргатади.

2.

Қишлоқ хўжалик машиналарида янги техник ечимлар

“Қишлоқ хўжалик машиналарида янги техник эчимлар” фани бўлажак мутахассисларга тупроққа ишлов берадиган, уруғ экадиган ва кўчат ўтқазадиган, ўғит сепадиган, экинлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларига қарши курашадиган, ҳосил йиғадиган, уруғларни тозалаб саралай-диган қишлоқ хўжалиги машиналарининг технологик иш жараёни ва конструксиясини такомиллаштириш, ишчи қисмлари параметрларини аниқлаш, қишлоқ хўжалик машиналари бўйича янги техник эчимлар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган янги техник эчимларни асослаш ва уларни амалда қўллай билишни ўргатади.

3.

Чорвачилик  машиналари назарияси ва ҳисоби

Озуқаларнинг физик-механик ва технологик хоссаларини, чорвачилик машиналарининг турлари, уларнинг асосий қисмларини тузилиши ва ишлаш принтсипларини, чорвачиликда қўлланиладиган жихоз ва қурилмалар амалга оширадиган технологик иш жараёни ва технологик параметрларини аниқлашнинг назарий асосларини, машиналарнинг ва ишчи қисмларининг иш режимларини назарий асослаш, ишлаб чиқиладиган машиналарга қўйиладиган зоотехника талабларини ўргатади.

4.

Қишлоқ хўжалиги машиналарини лойиҳалаш

Қишлоқ хўжалиги машиналари конструксияси ҳамда лойиҳалаш принциплари ва қоидалари машиналарни яратиш босқичлари, лойиҳалаш тартиби, методлари, иқтисодий асослаш, лойиҳалашни автоматлаштиришни,  лойиҳалашнинг дизайн, эргономика ва экологик жиҳатларини, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзаро мутаносиблигини ўргатади.

5.

Експеримент натижаларига статистик ишлов бериш

Експеримент натижаларига статистик ишлов беришнинг аҳамияти, тажриба натижаларининг статистик тавсифлари ва уларни ҳисоблаш усуллари, гипотезаларни текширишнинг статистик усуллари, эксперимент натижалари фарқининг аҳамиятлилигини баҳолаш, тажриба натижаларини диспер-сиявий, регрессиявий ва коррелясиявий таҳлил қилишни ва уларни амалда қўллай билишни ўргатади.

6.

Илмий тадқиқот усуллари ва экспериментни режалаштириш

Илмий тадқиқот ишларининг энг самарали йўллари ва йўналишларидан фойдаланиб, муайян машина ёки техника бажарадиган технологик жараённи объектив тавсифловчи аниқ математик моделини олишни, уни таҳлил қилиш асосида бажарилган технологик жараённинг сифатини таъминлаб берувчи ратсионал параметрларни аниқлашни, яъни фаол тадқиқотлар ўтказишнинг асосларини ўргатади.