Ўқитиладиган фанлар

КАФЕДРАДА ЎҚИТИЛАДИГАН  ФАНЛАР

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Машина трактор паркидан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқараётган фермер хўжаликларида  мавжуд бўлган машина-трактор агрегатларидан  фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари ва қонуниятларини ўрганиш,  шу асосда ишлаб чиқариш воситаларини мақбул -мақсадли таркибини шакллантириш ва маҳсулот таннархидаги механизациялаштирилган жараёнларни бажаришда бўладиган маблағ сарфини энг кам миқдорига эришишни таъминлашни ўргатади

2.

Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш

“Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш” фани машиналар ишончлилигининг назарий асослари, ишончлиликни баҳолаш усуллари, машиналарнинг бузилиши сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари, машиналарнинг чидамлилиги, бузилмасдан узоқ муддат ишлаши, таъмирбоплиги, сақланувчанлигини ошириш усулларини, қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш ишлаб чиқариш жараёнларини, машина дeталларини тиклашнинг замонавий тeхнологик жараёнлари, таъмирлаш - тeхник сeрвис бўлимларини лойихалаштириш асосларини ўргатади.

3

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш

«Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш» фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги механизациялашган технологик жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради

4

Қишлоқ хўжалигида мухандислик тизимлари

“Қишлоқ хўжалик муҳандислик тизимлари “ фани ўқув режа таркибига ҳақли равишда киритилган. Республикамиз ва  ривожланган хорижий давлатларда техник сервис, фирмавий техник сервис,лизинг ва дилерлик хизматларининг ҳозирги  холати ва ривожлаиш истиқболлари, машина трактор-парклари таркиби, техника-лардан самарали фойдаланиш усулллари тўғрисида тассаввурга эга бўлиши, улардан фойдаланиш, техник сервисни технологик жараёнлари,уларни бажаришда услубий  ва хамда илмий ёндошуви каби куникмаларни шакллантириш вазифаларини бажаради.

5

Техник сервис корхоналарида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва режалаштириш

“Техник сервис корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва режалаштириш” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисослашган таъмирлаш-техник сервис корхоналарининг йиллик ишлаб чиқариш ишчилари ва дастгохлар сонини  аниқлаш, майдонларни ҳисоблаш, уларн компоновкалаш, энг мақбул ечимларини топишни ва технологик жиҳозларни тўғри жойлаштириш, энергоресурсларга бўлган иэхтиёжни ҳисоблаш зарур техникавий санитария жихозлар сонини аниқлаш, лойиҳада таклиф қилинаётган ечимларнинг самарадорлигини асослаш бўйича услубий ёндошув хамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.

6

Қишлоқ ва сув хўжалигида транспорт

“Қишлоқ ва сув хўжалигида транспорт” фани талабаларни  назарий билимлар, амалий кўникмалар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги транспорт иш жараёнларига услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш вазифаларини бажаради

7

Соха мухандислик тизимлари

“Соҳа муҳандислик тизимлари” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, фаннинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, республикамиз ва хорижий давлатларда техник сервис, фирмавий техник сервис, дилерлик хизматларининг ҳозирги холати ва ривожланиш истиқболлари, машина трактор-парклари таркиби, техникалардан самарали фойдаланиш концепцияси тўғрисида тассаввурга эга бўлиши, улардан фойдаланиш, таъмирлаш технологик жараёнлари бўйича услубий ёндошув хамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради

Магистратура босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Техник тизимлар ишончлилиги ва фойдаланиш назорати

Қишлоқ  хўжалиги техникаларининг ишончлилигини ошириш, улардан самарали фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишсоҳаси учун бўлажак мутахассисларга берилган табиий-ишлаб чиқариш шароитларига асосан турли машиналар ва уларнинг агрегатларидан унумли фойдаланиш; қишлоқ хўжалик техникаларининг моддий-техника базаларини илмий асосда танлаш; юқори самарада ишлатиш; уларнинг ишончлилик кўрсаткичларини ўрганиш; баҳолаш; ишлаш қобилиятини замонавий техник хизмат кўрсатиш технология ва техникаларидан фойдаланиб ташкил этиш, уларнинг ишлаш қобилиятини ҳамда ресурсини энг замонавий усуллар ёрдамида таъминлаш, ресурсини қайта тиклаш технологияларини, машина деталларини тиклаш технологик жараёнларини такомиллаштиришни ўргатади.

2

Машина трактор агрегатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

Қишлоқ  хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқараётган фермер хўжаликларида  мавжуд бўлган машина-трактор агрегатларидан  фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари ва қонуниятларини ўрганиш,  шу асосда ишлаб чиқариш воситаларини мақбул-мақсадли таркибини шакллантириш ва маҳсулот таннархидаги механизациялаштирилган жараёнларни бажаришда бўладиган маблағ сарфини энг кам миқдорига эришишни таъминлашни ўргатади