Магистратура йўналишлари

5А430101 – “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (деҳқончиликда)

5А430101 – “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш-тириш” (деҳқончиликда) магистратура Қишлоқ хўжалиги машиналари ишчи қисмлари ишлов берадиган деҳқончилик экинлари махсулотларнинг  физик-механик, технологик хоссаларини, машина иш жараёнини асослаш назариясини, тупроққа ишлов берадиган, уруғ экадиган ва кўчат ўтқазадиган, ўғит сепадиган, экинлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларига қарши курашадиган, ҳосил йиғадиган, уруғларни тозалаб саралайдиган, деҳқончилик маҳсу-лотларини қуритадиган қишлоқ хўжалиги машина-ларини республика маҳаллий шароитларига мослаб созлашда, ростланувчан параметрларни асослашнинг назарий негизларини, хорижий машиналарни мамла-катимиз деҳқончилигидаги шароитларга адаптация-лаштириш асослари бўйича билимлар оладилар.

5А430102Қишлоқ хўжалик техникасини лойиҳалаштириш ва
конструкциясини ишлаш

5А430102Қишлоқ хўжалик техникасини лойиҳалаш-тириш ва конструкциясини ишлаш магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятининг объектлари: - ўқув ва тарбия жараёни, лойиҳа қидирув ва лойиҳа смета ҳужжатларини, қишлоқ хўжалиги машина ва техникалари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш жараёнлари бўйича билимлар оладилар бўйича

5А430101 – “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” (қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланиш, тиклаш ва таъмирлаш)

5А430101 – “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш-тириш” (қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдала-ниш, тиклаш ва таъмирлаш) мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятининг объектлари: - ўқув ва тарбия жараёни, лойиҳа қидирув ва лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалик техника-ларидан фойдаланиш жараёни ва уларга техник ҳизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги машиналаридан фойдаланиш, тиклаш ва таъмирлаш ҳамда ишочлилигини баҳолаш, хавфсизлигини таъминлаш назорати бўйича билимлар оладилар.