Тарихи

Астанқулов Комил Дулиевич

Кафедра мудири техника фанлари доктори, катта илмий ходим

Теl.: 71-237-19-07

Email:k.astanakulov@tiiame.uz


 

 

Кафедра 1929 йили Ўрта Осиё Давлат университети базасида очилган. Кейин Ўрта Осиё пахтачилик-ирригация политехника институти таркибига кўчирилган ва унга профессор Я.Моисеевич рахбарлик қилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригация ва инженерлари институти тузилгандан сўнг, Кафедрага узоқ йиллар давомида академик М.В.Сабликов рахбарлик қилди. М.В.Сабликов вертикал шпинделли пахта териш аппарати назариясини асосчиси ҳисобланади.

1957 йил М.В.Сабликов Москвадаги қишлоқ хўжалиги академиясига ишга чақирилган. Унинг ўрнига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби В.И.Лазуновни кафедра мудири қилиб тайинлашган. В.И.Лазунов вертикал шпинделли пахта териш аппарати кинематик параметрларини асослашга катта улуш қўшган олимдир. В.И.Лазунов вафотидан сўнг, 1972-1983 йиллари кафедрага профессор С.П.Пўлатов рахбарлик лавозимига тайинланган. С.П.Пўлатов қишлоқ хўжалиги экинларига кимёвий модда эритмаларини пуркайдиган ОВХ-14 машинасини яратган муаллифлар қаторида Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Профессор С.П.Пўлатов Республика Олий таълим вазири бўлиб ишлаган вақтда ҳам кафедра раҳбари бўлган. С.П.Пўлатов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти ва Тошкент автомобил йўллари институтларида узоқ вақт ректор бўлиб ишлаган.

1983-1988 йил Кафедра мудири бўлиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган механизатор профессор М.С.Ғаниев тайинланади. Профессор М.С.Ғаниев ғўзапоя йиғиштиришни механизациялаш воситаларини яратишга рахбарлик қилган.

1987 йил Кафедра мудири этиб доцент Т.Абдиллаев тайинланган. 1989 йили кафедра мудири этиб академик Р.Д.Матчонов тайинланган. Профессор Р.Д.Матчонов пахта териш машиналарини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшган олим. 2000-2004 йилларда доцент Б.Й.Юсупов кафедрага рахбарлик қилган.

Кафедра олимлари Республикамиз Қишлоқ хўжалигини механизациялашни ривожлантиришда кўп хизмат қилганлар. Профессор М. Шоумарова 1971 йили ўзбек аёллари ичидан биринчи бўлиб техника фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Кафедра ўқитувчиларидан Н.П.Полекутин, К.И. Исаев, Д.М. Мусаев плугларни такомиллаштириш бўйича, М.Б.Богатирёв, Г.А. Тимофеев, Б.У. Утепов сеялкалар бўйича, Б.М. Колтунов, Ш. Дадажонов, А.Н. Ширманов, М.Шоумарова, Т. Абдиллаев,
А. Дускуловлар пахта териш машиналари бўйича, Б.Худаяров комбинациялашган агрегат бўйича, А.Сирожиддинов, Д.Алижанов озуқа майдалагичлар бўйича илмий ишлар олиб боришган.

Кафедра ўқитувчиларидан профессор М. Шоумарова билан ҳамкорликда доцент Т. Абдиллаев ўқув адабиётларини яратиш устида кўп меҳнат қилишган. Улар олий таьлим ва ўрта махсус касб-хунар коллежлари учун 14 та дарсликларни ёзиб нашр этишга эришдилар. “Қишлоқ хўжалиги машиналари” фани бўйича дарслик олий таълим ва коллежлар учун ёзган. Республика танловида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган.

Ҳозирги вақтда техника фанлари доктори К.Астанақулов кафедрага раҳбарлик қилиб келмоқда.