Илмий ишлар

Республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос технологияларни ишлаб чиқиш ва техника воситаларини такомиллаштириш

Ишнинг мақсади - ерларни экишга тайёрлаш, экинларни экиш, парваришлаш ва ҳосилини йиғиштиришнинг Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос технологиялари ва техника воситаларини такомиллаштириш, уларнинг ишчи қисмлари параметрларини асослашдан иборат.

Илмий ишнинг вазифалари:

  • ерларни экишга тайёрлаш ва экиш технологиялари ва техник воситаларини такомиллаштириш, ишчи қисмлари параметрларини асослаш;
  • ресурстежамкор технологияларга асосланган ғўзапояли далаларда пушта олиш технологияси ва техник воситасини ишлаб чиқиш;
  • терим аппарати фронтал жойлашган янги компановкали пахта териш машинасини ишлаб чиқиш;
  • топинамбур етиштириш технологиясини механизатсиялаш;
  • озуқаларни майдалаш қурилмаси бўйича қирқиш ишини камайтириш бўйича назарий тадқиқотлар ҳамда машинани лаборатория шароитида синашга тайёргарлик;
  • интеллектуал қишлоқ хўжалиги тизимларини таҳлил этиш ва уларни республикамиз қишлоқ хўжалигига тадбиқ этиш.